Даҳмаи Шоҳон

  • 1
  • 0
Таъриф

"Даҳмаи Шоҳон" ҳукмдорлар мақбараси - бу Қўқон ҳукмдорлари Норбўтабий ва унинг авлодлари дафн этилган мажмуадир. 1822 йили, Умархон ўлимидан кейин қурилишни унинг хотини ўз даврининг машҳур шоираси Нодирабегим давом этирган. Қурилиш 1825 йил охирларида тугатилган.

Мажмуа 3 қисмдан иборат: гумбазли хона пештоқи билан, икки устунли айвонли мачит ва оилавий қабристондан иборат. Даҳмаи Шоҳон мажмуаси панжара билан ўралган, унинг ўртасида қабрлар ҳамда Умархоннинг қабри устидаги мармар тош жойлашган. Умархон мақбараси ташқи кўриниши жуда мафтункор қилиб ишланган.

Қабрнинг кириш эшиклари араб тилида Қуръон суралари ва Умархоннинг шеърлари намуналари ёғоч ўймакорлиги билан безатилган. Мақбаранинг тўғри шакллари ва унинг паст жойлашган гумбази унга жиддий кўриниш беради.

Мақбаранинг чиройига иккита ўймакорликда ишланган эшиклар қўшмоқда. Буларнинг бири пештоқда, иккинчиси мачитга киришда жойлашган.

Расположение на карте


Изоҳлар