Бомиён Буддалари Афғонистоннинг Бомиён вилоятида (Қобулдан 230 км шимоли-ғарбда; денгиз сатҳидан 2500 метр баландликда) бўлган Будда ҳайкаллари эди. ВИ асрда қурилган бу обидалар қадимги ҳинд-юнон санʼати намунаси сифатида УНЕСЦО "Дунё Мерослари" рўйхатига киритилган эди.
Ҳайкаллар водийни ўраб турган қоялардан ўйилган бўлиб, ёғоч каркаслар билан мустаҳкамланганди. Бир ҳайкалнинг баландлиги 55 м, иккинчисиники эса 37 м эди ва шу тариқа дунёнинг энг катта Будда ҳайкаллари ҳисобланишарди.
Бомиён Буддалари 2001 йил март ойида уларни бутпарастлик аломати, деб изоҳловчи толибонлар томонидан варварларча портлатилди.
Ушбу ҳаракат дунё ҳамжамияти ва баʼзи ислом мамлакатлари томонидан қаттиқ қораланди. Япония ва Шейсария Буддаларни қайта қуриш таклифини ўртага қўйишди.