Эйфел минораси

  • 1
  • 0
Таъриф

Эйфел минораси - Франция тимсоли сифатида дунёга танилган, Парижнинг энг таниқли меъморчилик намунаси бўлиб, ўз конструктори Густаве Эйффел шарафига номланган ва йилига 5,5 миллион киши ташриф буюрувчи туризмнинг машхур объектидир.

Минора 1889-йилдаги Умумжаҳон кўргазмаси учун қурилган. Морис Кошлен ва Эмиел Нугйе томонидан намойиш этилган чизмалар кўргазмага тайёргарликлар эълон қилинган мусобақада биринчи совринни қўлга киритган. Эйфел завқ-у шавқ билан "Франсия 300 метрлик флагшток жойлашган ягона мамлакат бўлади", деб айтган.

Эйфел минораси - А.Г. Эйфел лойиҳаси бўйича Парижда қурилган металл минора. 19-аср техникаси ютуғи рамзи сифатида Жаҳон кўргазмаси (1889) учун қурилган. 1931 йилгача дунёнинг энг баланд ва оғир иншооти ҳисобланган (бал. 300 м га яқин, массаси 9 минг тонна, шундан 7,3 минг тоннаси металл конструксиялар). Миноранинг қуйи қисми квадрат пирамида шаклида, учида павилон ва маёқ бор, тепасида. диаметри 1,7 м ли майдонча қурилган. Радио эшиттириш ва телекөрсатувларнинг муҳим маркази ҳисобланади. Эйфел минорасини қуришда металл конструксияларни монтаж қилишнинг өша давр учун энг илғор ҳисобланган усуллари қөлланган. Эйфел минораси Париж аҳолиси ва сайёҳлар учун энг қизиқарли көнгилочар маскан ҳисобланади.

Иншоот ажойиб ва тезкор омад олди. 6 ойлик көргазма жараёнида темир "лейди"ни кўргани 2 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрди. Йил охирига келиб, қурилиш учун кетган харажатларнинг 3/4 қисми қопланди. Маълум бўлишича, 300 ёзувчи ва рассомлар мунитсипалитет номига конструкцияни "фойдасиз ва кўримсиз" таърифлаб раддиялар ёзганлар.

Минора Ен кўприги қаршисидаги Марс майдонида қад тиклаган.

Қурилиш ишлари 300 ишчи билан 2 йил - 1887 йилнинг январ ойидан 1889 йилнинг март ойигача бўлган оралиқда бажарилган. Бундай рекорд натижаларга 12 000 дан ортиқ метал деталларнинг ўлчамлари аниқ кўрсатилган юқори сифатли чизмалар асосида эришилган. 2,5 млн дан ортиқ михпарчинлардан фойдаланилган. Миноранинг баландлиги (унинг юқорисидаги 22 метр узунликдаги телевизион антенна киритилмаган ҳолда) 300 метрни ташкил этади. Минора ўша даврнинг энг баланд бинолари Хеопс пирамидаси 137 м дан деярли 2 баробар баланд эди.

Металл конструксиялар оғирлиги 7 300 т ни ташкил этади (умумий оғирлиги эса 10 100 т). Пойдевор бетон асосдан иборат. Кучли шамол вақтида минора чайқалиши 15 см дан ошмайди. Минора 1889 йилдаги көргазмада Париж тимсоли сифатида қурилган ва Парижга кириш аркаси сифатида фойдаланилган.

Пастки қават ўзида 57,63 м аркали равоқни туташтирувчи 4 устунни ифодалаган пирамидани намойиш этади; қуббада Эйфел минорасини биринчи платформаси жойлашган. Бу платформадан ҳам иккинчи 115,73 м аркали равоқни туташтирувчи 4 устунни ифодалаган пирамида-минора кўтарилган. Тўрт устун пирамида ҳолатида поғонама-поғона яқинлашиб, 190 метрлик пирамида шаклини берувчи устунни ифодалаган; учинчи платформада 300 м баландликдаги майдонда гумбазли маёқ мавжуд. Минорага 1792 поғонадан иборат зиналар ва лифт олиб чиқади.

Расположение на карте


Изоҳлар