Арк — Ўрта Осиё кўҳна шаҳарларидаги ҳукмдорлар қароргоҳи жойлашган қалъабанд ўрда. Ёзма тарихий манбаларда кўҳандиз, диз, коҳ, қаср, қалъа, ҳисор номлари билан ҳам тилга олинади. Табиий баланд тепа ёки махсус яратилган баланд дўнглик устига қурилиб, атрофи баланд девор билан ўралган, бир ёки икки дарвозаси бўлган. Арк ичида подшоҳ ва амирларнинг, амалдор ва лашкарбошиларнинг уй-жойлари, давлат девонлари, зарбхона, масжид, сардоба ва б. бинолар бўлган. Бухоро арки, Қўқон ўрдаси. Кўҳна арк ташқи қалъабанд деворлари. ичкаридаги серҳашам сарой бинолари сақланиб қолган. Самарқанддаги Амир Темур бунёд етган Арки Олий ва Чақартош қўрғон биноларининг қолдиклари. Ташқи қалъа деворлари 19 асрда мустамлака маъмурияти томонидан атайин бузиб ташланган.