Вобкент минораси

  • 1
  • 0
Таъриф

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида жойлашган Вобкент минораси Қорахонийларнинг Бохородаги ноиби Садр Бурҳониддин Абдулазиз ИИ томонидан бунёд этилган.

Садр Бурҳониддин Абдулазиз ИИ Қорахонийлар давридаги амалдорлардан бири. Туғилган йили ма‘лум эмас. 1199-йил Ғиждувонда вафот этган. ХИИ асрда Қорахоний ҳукмдорлари ҳам ислом динини қабул қилган бўлиб, диний ер-мулкларга ҳам э‘тибор Сомонийлар давридаги даражага кўтарилган. Бурҳониддин Абдулазиз ХИИ асрнинг сўнгги чорагида Бухорода садр – вақф ерларининг бошқарувчиси лавозимига тайинланган. У Абдухолиқ Ғиждувонийнинг муридларидан бири бўлган ва Вобкент минораси ҳам Ғиждувоний ташаббуси ва маблағи эвазига қурилган.

Рус тадқиқотчиси И.И.Уляновнинг маълумотларига қараганда, Садр Абдулазиз ИИ Абдухолиқ Ғиждувонийнинг таклифи билан бу ерда дастлаб, 1190-йилларнинг бошида масжид қурдирган. Археологик тадқиқотлар натижасида масжиднинг катталиги 22/18 метрни ташкил қилганлиги аниқланди. 1196-йилда масжиднинг чап ёнида муаззин азон айтиши учун минора қурилиши бошланади ва 11 ойда унинг қурилиши якунланади. ХВИ асрда, шайбонийлар ҳукмронлиги даврида масжиднинг ўнг томонида мадраса қурилади. ХХ асрнинг бошларида эса энг дастлабки иншоот ҳисобланган масжид бузилиб кетган.

Минора ривожланган ўрта асрлар даврида, 1196-1197-йиллар оралиғида бунёд этилган.

Унинг қурилишида ҳар хил ўлчамдаги пишган ғишт, тош, махсус “қир” қотишмаси ва шу каби маҳсулотлардан фойдаланилган. Иншоот Ўн икки қиррали супа асосга ўрнатилган ғўла (қуйи қисмининг диаметри 6,19 м., юқори қисминики – 2,81 м.) шаклида рангдор, пишиқ ғиштлардан қурилган. Бир пайтлар ёнида мавжуд бўлган масжид томонидан кириб, юқорига айланма зинапоя орқали чиқилган. Бўртма нақшли 10 белбоғ билан қисмларга ажратилган, ҳар бир қисми бир-бирига ўхшамайдиган қилиб ғишт териб нақшланган, қуйисидаги нақшлар орасида қурилган йили ва қурдирган шахс (Садр Бурҳониддин Абдулазиз ИИ)нинг номи куфий услубида ёзилган. Миноранинг учи кенгайтирилиб, қафаса ишланган (диаметри 3,66 м), ғишт териб ишланган 10 равоқ орасида 10 дарча ҳосил қилинган, дарчаларнинг қуйиси ғишт панжара билан тўсилган. Миноранинг ташқи кўриниши кўп жиҳатдан Минораи Калонга ўхшайди, лекин муқарнаслари анча содда. Минора супаси тупроқ остида қолган, қурилган пайтида унинг баландлиги 2,3 м бўлганини археологик тадқиқотлар кўрсатади. Миноранинг умумий баландлиги эса 40,3 метр.

Минора Шарқ ме‘морчилик ан‘аналарини ўзида мужассамлаштирган, минора услубида бунёд этилган.

2004-йил минора қафасасининг тепа қисми ёпилди ва ҳозирда минора ёнида сақланиб қолган мадраса маҳаллий аҳолининг эътиқоди учун масжид вазифасини ўтаб келмоқда.

Расположение на карте


Изоҳлар