Самарқанднинг қадимги ўрни Афросиёбни томоша қилган сайёҳлар унинг жануб томонига юрсалар, қияликда жойлашган, мовий гумбазлари қуёш нурида Самарқанднинг қадимги ўрни Афросиёбни томоша қилган сайёҳлар унинг жануб томонига юрсалар, қияликда жойлашган, мовий гумбазлари қуёш нурида ярқираб турган Шоҳизинда ансанбмлига дуч келадилар. Самарқандликлар учун муқаддас зиёратгоҳга айланган бу улуғ ёдгорлик узоқ-яқиндан келган сайёҳлар учун доимо суюкли зиёратгоҳдир.
“Самарқанд марвариди” деган номга сазовор бўлган Шоҳизинда ансамбли нафақат тарихий-меъморчилик ёдгорлиги, балки, машҳур алломалар, авлиёлар маликалар, лашкарбошиларнинг абадий оромгоҳи ҳамдир. Бу ердаги ҳар бир мақбара фақат ўзигагина хос безаклар билан қопланган бўлишига қарамай уларнинг барчаси яхлит бир композисияни, тугал бир меъморчилик асарини ташкил этади. Шоҳизинданинг яна бир қимматли томони шундаки, бу ерда Самарқанднинг қарийиб уч минг йиллик тарихи мужассамдир. Негаки, Шоҳизинда ансамбли жойлашган майдон Афросиёбнинг жанубий ҳудудларига киради, агарда бу ер қазиб кўрилса эрамиздан олдинги VI-I асрга оид археологик материаллар топилади. Тарихчиларнинг аниқлашларича, Шоҳизинда ансамблининг шаклланиши эрамизнинг ХИ асрларидан бошлангандир. Шоҳизинда сўзининг маъноси “тирик шоҳ” бўлиб, қарийиб минг йилдан буён бу ном халқ ўртасида яшаб келмоқда. Мусулмон тарихчиларининг ёзишларича, тирик шоҳ-Муҳаммад пайғамбаримизнинг амакиваччаси Қусам ибн Аббосга берилган унвондир. Самарқандлик тарихчи Абул Ҳакимийнинг ёзишича, Қусам ибн Аббос пайғамбаримизнинг муборак юзларини кўрган охирги кишидир. Мусулмон тарихчиларининг ёзишларича, Қусам ибн Аббос VIII асрларда араб лашкарлари таркибида Самарқандга келган ва бу ерда дини исломни тарғиб қилиш билан машғул бўлган. Бир куни Қусам ибн Аббос намоз ибодати билан машғул бўлиб турганида кофирлар ҳужумига учраган ва узилган бошини қўлига олиб ғор орқали ернинг тагига тушиб кетган.
У то қиёматга қадар тирик юрар эмиш. Қусам ибн Аббос кириб кетган ғорнинг олдида унга атаб қабр ясалган ва XI асрда унинг устига мақбара қурилган. Мақбарадан ташқари бу ерда ҳашаматли зиёратхона, масжид ва чиллахоналар ҳам фаолият кўрсатгандир. 1220 йили рўй берган мўғул истилоси Шоҳизинда мақбараси тақдирида ҳам аянчли рол ўйнади. Муғуллар бу ердаги кўпгина иншоотлар ва қабрларни остин-устун қилиб ташладилар. Аммо, улар ҳам Қусам ибн Аббос қабрига тегишдан чўчидилар. Лекин, қаровсизлик оқибатидан бу қабр ҳам анча харобага айланган эди. XIV асрнинг бошларига келиб самарқандлик дин аҳллари ва раҳбарларнинг саъй ҳаракатлари билан Қусам ибн Аббоснинг қабри устига қайтадан мақбара қурилди, зиёратхона ва чиллахона ҳам қайта таъмирланди.
Самарқанд тахтига Амир Темур ўтиргач Шоҳизинда ансамблининг ҳаётида ҳам катта ўзгаришлар руй берди. Амир Темур бу ердаги кўпгина, харобага айланган иншоотларнинг ўрнига янгисини қурди, кўпларини қайта таъмирлади, Қусам ибн Аббос қабри устига ҳашаматли қабртош ўрнаттирди. Шунингдек, соҳибқироннинг буйруғи билан бу ерда янги масжид ҳам барпо қилинди. Бу ўринда шуни айтишимиз лозимки, Шоҳизинда меъморчилик ансамбли турли даврларда ҳар хил ҳукмдорлар ва амалдорлар томонидан барпо қилинган мақбаралар, масжид ва мадрасалардан иборат мураккаб ёдгорликдир.
Шу сабабли бу ерга ташриф буюрган сайёҳлар ҳам осонлик билан уни англашлари, тушунишлари мушкулдир. Биз сайёҳларга осон бўлиши учун, Шоҳизинда ансамблининг дарвозасидан бошлаб, тартиб билан қурилган иншоотлар ва мақбаралар ҳақда сўз юритишга қарор қилдик. Сиёб деҳқон бозорининг шарқ томонга йўл олган сайёҳларнинг кўзи Афросиёб қияликлари ўзра буй чўзиб турган мовий гумбазларга тушади. Шоҳизиндани зиёрат қилмоқчи бўлган сайёҳлар зинапояларга оёқ қўйиб дарвоза орқали ичкарига кирадилар. Бу дарвозанинг пештоғида: “Бу улуғвор иншоот Абдулазиз Баҳодир ибн Улуғбек Курагон, ибн Шоҳруҳ, ибн Амир Темур Курагон томонидан 838 (1434-35) йилида бунёд қилинган – деган ёзув сақлан¬гандир. Тарихчиларнинг фикрларича, бу дарвоза ва пештоқни Мирзо Улуғбекнинг ўзи бунёд қилдирган, аммо, уни ўз номига эмас, кичик ўғли Абдулазиз номига ёздиргандир. Дарвозадан кирган сайёҳлар чап томонга бурилса ХИХ асрда қурилган масжидга, ўнг томонга бурилса 1813 йили Давлат қушбеги томонидан қурилган кичик мадрасага киради. Мадрасанинг қарама-қарши томонида эса 1910 йили уста Содиқ томонидан қурилган ёзги масжид жойлашган. Бу иншоотлардан ўтган сайёҳлар ғиштлардан терилган зинопоялар орқали юқори томонга йўл оладилар.
Сайёҳлар зинапояларнинг қарийиб ўртасига етганларида уларнинг кўзлари чап томондаги ҳашаматли мақбарага тушади. Яқин-яқинларгача кўпчилик олимлар, бу мақбарага, Мирзо Улуғбек даврида Самарқандда яшаган туркиялик астроном Қозизода Румий дафн этилган деб ҳисоблар эди. Аммо бу ердаги қабрлар очиб кўрилганида уларда аёллар дафн этилганлиги маълум бўлди. Бу ҳолат ҳали Шоҳизинда ансамбли билан боғлиқ сиру-асрорлар тўлиқ ўрганил-маганлигини кўрсатиб турибди. Зинапоядан юқорига кўтарилган сайёҳлар йўлакнинг ўнг томонида Тўғлуқ Текиннинг ўғли Амир Ҳусайннинг мақбарасига дуч келадилар. Бу мақбаранинг қарама-қарши томонида Амирзоданинг қабри бўлиб, унинг ҳам шахсияти ҳозирча маълум эмасдир. Бу мақбараларнинг ёнидан ўтган сайёҳлар, соҳибқироннинг синглиси Ширинбека оға мақбарасига кириб борадилар.
Ажойиб ва нафис безаклар билан қопланган бу хилхона ўз салобати билан диққатингизни тортади. Ширинбека оға мақбарасининг қарама-қарши томонида эса барвақт вафот этган Шодимулк оға ва унинг онаси қабрларини ўз ичига олган мақбара жойлашгандир. Бу мақбарани самарқандлик меъморлар уста Баҳриддин ва усто Шамсиддинлар ҳамда бухоролик уста Зайниддинлар барпо қилганликлари ёзиб қў йилгандир. Тарихий манбалардан англашилича, Шодимулк оға 1371 йили, унинг онаси Туркон оға 1383 йили қазо қилганлар. Бу мақбаралардан ўтган сайёҳлар йўлакнинг чап томонда ёнма-ён қад росталаган икки нўмалум мақбарага дуч келадилар. Фақат уларнинг биттасида уни яратган устанинг, яъни, Али Насафийнинг номи сақлангандир. Шоҳизинда ансамблининг ўртасидаги коридордан секин-аста қадам ташлаб бораётган сайёҳлар энди энг баланд нўқтага яқинлашадилар. Бу ерда ансамблнинг энг қадимий қисми жойлашгандир. Амир Темурнинг энг жасур лашкарбошиси амир Бурундуқ бу ерда абадий уйқуда ётибди. Унинг мақбараси тахминан 1380 йилларда барпо қилингандир. Амир Бурундуқ қабрини зиёрат қилиб ўтган сайёҳлар, энди коридорнинг ўнг томонига бурилиб Қусам ибн Аббос мақбарасига кириб борадилар. Қусам ибн Аббоснинг қабртоши жуда ҳашаматли бўлиб устма-уст қўйилган учала тош ҳам нафис маёлика билан қопланган ва уларга Қуръондан келтирилган оятлар ёзилгандир. Шунингдек, бу ерда зиёратхона, чиллахона ва ХВ асрда қурилган масжид ҳам яхши сақланган. Шоҳизинда ансанблидаги коридорнинг энг турида бир неча мақбаралар, масжид ва чортоқ барпо қилинган. Тарихчиларнинг фикрларича, бу ердаги масжид, чортоқ ва мақбарани Амир Темурнинг хотини Туман оға барпо қилдирган ва бу покдомон маликанинг ўзи ҳам шу ерда абадий уйқуда ётибди. Туман оға мақбарасининг қарши томонида, шахсияти нўмалум, аммо ёшлигида қазо қилган маликанинг қабри сақлангандир. Коридорнинг энг тўрида эса уламо Хожа Аҳмаднинг мақбараси жойлашган бўлиб, бу энг охирги иншоотдир. Албатта, бу ерда Шоҳизинда ансамбли ҳақида тўлиқ маълумот беришнинг имкони йўқдир. Шу нарса маълумки, бу ансамбл қорахонийлар даврида қурилиши бошланган, Амир Темур ва темурийлар даврида ривожланган, манғитлар даврида қурилиши якунланган.
Марказий Осиё меъморчилиги тарихида алоҳида эътиборга сазовор бўлган Шоҳизинда ҳақида юз марта эшитгандан кўра бир марта кўрган маъқулроқ деб ўйлаймиз. Қадрли сайёҳ, Шоҳизинда зинапояларига оҳиста қадам қўйиб бу ердаги сукунатга қулоқ тутинг. Бу муқаддас тупроқда Буюк Туроннинг не-не улуғлари абадий ўйқуда ётибдилар.
Мирзо Улуғбек замонасидан буён бу майдон Самарқанд аҳли учун Бош майдон ҳисобланади. Самарқанд ҳукмдорларининг фармонлари шу ердан эълон қилинади. Ёвга қарши эрк жангига отланган жасур лашкарлар, айнан, шу майдонда қасамёд қилишиб кексалардан дуо-фотиҳа олганлар… Регистон майдонида олиб борилган археологик қазишмаларнинг кўрсатишича, ибтидоий жамоа даврида бу ерда улкан чангалзор бўлиб энг қадимги овчилар чангалзорда ҳар хил ёввойи ҳайвонларни овлаганлар. Қазишмалар пайтида Регистон майдонининг энг пастки қатламларидан ибтидоий одамларнинг ов қуроллари топилгандир. Антик даврда эса ҳозирги Регистон майдонидан Афросиёб шаҳарчаси томонга катта ариқ ўтказилган экан. VIII-X асрларда Регистон майдони ўрнида жуда кўплаб иморатлар пайдо бўла бошлайди, чунки, Самарқандни истило қилган араблар Афросиёбдан бир неча минглаб маҳалий аҳолини мажбурлаб кўчирган эдилар. Айнан шу даврларда бу ерда хунармандларнинг устахоналари, савдо расталари бунёд этилади. XI-XII асрларда ҳозирги Регистон майдони ўрни ва атрофидаги маҳаллалар ташқи мудофаа девори билан ўралиб “ташқи шаҳар” номи билан атала бошлайди. 1220 йили Афросиёб Чингизхон томонидан вайрон қилингач, бу ерда яшашни иложи қолмайди, тирик қолган халқ ҳозирги эски шаҳар томонга, яъни, Регистон майдони атрофига кўчиб ўтади. Бу ердан оқиб ўтувчи канал анча кенгайиб саёзлаша бошлайди.
Шундан сўнг, канал учун янги ўзан қазилиб жиловланади. Каналнинг эски ўзанида жуда кўп қум тўпланганлиги учун бу жой Регистон, яъни, “қумлоқ жой” деб атала бошланди. Соҳибқирон Амир Темур даврида Регистон майдони ўрнида марказий бозор жойлашган эди, шунингдек, бу ерда жаҳонгирнинг хотини Туман оға томонидан барпо қилинган усти ёпиқ савдо тими-расталар қурилган эди. Регистон майдонининг меъморий томондан шаклланиши Мирзо Улуғбек ҳукумронлиги давридан бошланган. Самарқандга 40 йил (1409-1449 й.) ҳуқмронлик қилган улуғ мунажжим Мирзо Улуғбек бу шаҳарнинг ободончилиги борасида ҳйеч нарсани аямади. Мирзо Улуғбекнинг фармони билан Туман оға тимининг ғарбий томонида ҳашаматли мадраса қуриш бошланади.