Фон тоғлари

  • 0
  • 0
Таъриф

Фон тоғлари - ПомирОлай системасидаги баланд тоғлар. Зарафшон ва Туркистон тизмалари оралиғида. Шим. дан Зарафшон водийси, ғарбдан Киштут дарёси водийси ва шаркдан Фондарёнинг чуқур дарасимон водийси билан чегарадош. Энг баланд жойи Чимтарға тоғи (5489 м). Ф.т.да Искандаркўл бор. Уртача баландликдаги қисмларида ўрмон, ўтлоқи дашт ландшафтлари асосий ўрин тутади. Баланд тоғлар алп ва субалп ўтлоклари, чўққилари доимий қор ва музликлар билан қопланган. Ён бағриларида қоя ва қурум кўп.

Расположение на карте


Изоҳлар