Искандаркўл

  • 0
  • 0
Таъриф

Искандаркўл — Тожикистондаги кўл. Ҳисор тоғ тизмасининг шим. ён бағрида. Искандардарё ҳавзасида денгиз сатҳидан 2195 м баландликда. И. тоғ қулаб Искандардарё водийсини тўсиб қўйиши натижасида пайдо бўлган. Уз. 3,3 км, энг кенг жойи 2,9 км, майд. 3,4 км², энг чуқур жойи 72 м, ўртача чуқ. 51 м. Қўлнинг сув ҳажми 173 млн. м³. И.га бир неча сой ва жилғалар қуйилади, фақат Искандардарё оқиб чикали. Қуйилаётган ва чиқиб кетаётган сув миқдорига қараб И.нинг сув сатҳи ўзгариб туради. И. суви энг иссиқ ойларда 10—12° га қадар исийди, январнингўрталаридан мартнинг ўрталаригача музлаб ётади. Суви тиниқ ва чучук. И. — чиройли тог кулларидан бири. Туризм ривожланган.

Расположение на карте


Изоҳлар