Кремл, Москва кремли — РФ нинг пойтахти Москва ш.нинг энг қад. қисми, қалъаси. Москва дарёсининг чап қирғоғида, Неглинвая дарёси унга қуйиладиган жойдаги Боровицк тепалигида кичик бир истеҳком сифатида юзага келган (11 — 12-а.лар, 1,5 га атрофида). Бу истеҳком-қалъа қадимда Кремл, Москва кремли — РФ нинг пойтахти Москва шаҳринингнинг энг қадим қисми, қалъаси. Москва дарёсининг чап қирғоғида, Неглинвая дарёси унга қуйиладиган жойдаги Боровицк тепалигида кичик бир истеҳком сифатида юзага келган (11 — 12-а.лар, 1,5 га атрофида). Бу истеҳком-қалъа қадимда «гард» ёки «град Москва» деб аталган, 14-а. дан Кремл номини олган. Бу ерда княз Юрий Долгорукий буйруғи билан 1156 й. да қурилган шаҳар — истеҳком эса, аввалги қалъа ҳудудидан 5—6 баробар кенгроқ майдонни ташқил этган ва ёғоч девор билан ўралган. Мўгуллар ҳужуми даврида (1237) Кремл вайрон қилинган. Кремлнинг кейинги тараққиёти князликнинг , кейинчалик эса, марказлашган рус давлатининг пойтахти бўлган Москванинг ривожи билан боғланиб кетган. Девор ва миноралари дубдан (1339— 40, майд. 18 га бўлган) ва оқ тошдан (1367, «оқтошли Москва» деб ҳам аталган), кейинчалик ғиштдан қайта қурилган (1485—95, майд. 27,5 га). Ҳозирги тарҳи учбурчаксимон (майдони тахм. 28 га). Деворининг узунлиги 2 км дан ортиқ, қалинлиги 3,5—6,5 м, баландлиги 5—19 метрдир.
Кремлда рус меъморлигининг ноёб ёдгорлиги сақланади: Успенск собори (1475—79), Благовешенск собори (1484—89), Архангелск собори (1505—08), Гранитовая палата (1487—91). «Буюк Иван» қўнғироқхонаси (1505—08, 1600 й. қайта қурилган). Терем саройи (1635—36); Севат биноси (1776— 87, классицизм услубида қурилган, коринф ордери тизимидаги колоннадалар билан безатилган), Катта Кремл саройи (1839—49) ва Қурол-аслаҳа (Оружейвая) палатаси (1844—51; ҳозирги музей), Кремл мажлислар саройи (1959—61) ва б. Кремл деворларида 20 минора бор. Бўлардан 6 таси дарвозали. Спасск (унга К. кўранти ўрнатилган). Николск, Арсенал, Троицк, Боровицк, Водовзвод (Свиблов), Беклемишев (Москворецк) миноралари ўзига хосдир. Кремл ичида «Шоҳ замбараги» (16-а., қуйма металл) ва «Шоҳ қўнғироғи» (18-а.) қўйилган.
Кремл Москва князлари (14-а.) ва шоҳлар (16-а. ўрталаридан) қароргоҳи, 18-а. бошларидан императорларнинг муваққат қароргоҳи бўлган. 1918 й. мартдан бу ерга Совет ҳукуматининг , 1991 й. дан эса Россия Федерацияси президентининг қароргоҳи жойлашган.
Кремлда мажмуавий таъмирлаш ишлари олиб борилган (1970). Кремл ва Қизил майдон Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.