Теотиуакан

  • 2
  • 0
Таъриф

Мексиканинг Теотиуакан шаҳри мамлакатнинг енг қадим ва сирли одамлар қароргоҳи ҳисобланади. Теотиуакан (маъноси: Маъбудларнинг йерга тушган жойи) инклар империяси пайдо бо‘лгунига қадар минг йил аввал барпо етилган. У Колумбнинг ташрифига қадар Мезоамериканинг йирик диний маркази ҳисобланган.


Эрамизнинг биринчи минг йиллигида ушбу йерда олмеклар қабиласига мансуб одамлар истиқомат килганлар. Шаҳарнинг енг диққатга сазовор иншооти – Қуёш пирамидасидир. Унинг ёши Рим Колизейи билан тенг, яъни ерамиздан аввалги 200 – йилларда қурилган. Бироқ, меъморчилик бобида теотиуаканликлар римликларни дог‘да колдирганлар. 2,5 миллион г‘иштдан қурилган еҳромнинг тагида 100 метрли табиий г‘ор мавжуд. Шаҳарга ким асос солгани номаълум. «Теотиуакан» номини бу йерга 15 асрда ко‘чиб келган ацтек ҳиндулари берган. Археологларнинг қазишма ишлари мазкур шаҳарнинг гуллаб-яшнашига бу йернинг нефрит, жадеит, базалт, обсидиан қазилмаларига бой еканидан далолат беради.


Теотиуакан узоқ вақт Мезоамериканинг енг йирик шаҳри ҳисобланган ва унда 200 минг одам яшаган. Оддий одамлар бир қаватли лойдан қурилган уйларда ҳаёт кечиришган. Шуники қизиқки, узоқ йиллар умр ко‘рган бу шаҳар 7 асрга келиб бирдан бо‘шаб қолган. Аҳоли қаёққа бирдан г‘ойиб бо‘лгани ҳалигача номаълум. Бу йерга 15 асрда ко‘чиб келган ҳинду қабилалари бо‘м-бо‘ш шаҳарга дуч келадилар ва уни «о‘ликлар шаҳри» деб ҳам атаганлар. Зеро, уларгача яшаган халқ о‘зларидан ҳеч қандай бир ёзув ёки хотира қолдирмаганлар.

Расположение на карте


Изоҳлар