Далварзинтепа— қад. Шаҳар харобаси. Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани маркази— Шўрчи ш.дан 10 км шим.-шаркда жойлашган. Майд. 47 га. Д. 2 қисмдан: қудратли мудофаа девори (қалинлиги10 м.гача) б-н ўраб олин-ган шоҳ сарой қалъаси ва шаҳарнинг ўзидан иборат. Шаҳар ҳам мудофаанинг истеҳкомли тизимига эга бўлиб, бу ерда аслзодалар, ҳунармандлар, кулоллар, савдогарлар ва руҳонийлар истиқомат қилишган.
Ўзбекистон санъатшунослик илмий тадқиқот ин-тининг санъатшунос-лик экспедицияси Далварзинтепада 1962 й. дастлабки текширув ишларини ва 1967 йилдан буён мунтазам археологик қидирув ишларини олиб боради. Душанба ш.да «Кушонлар даврида Марказий Осиё» мавзуида ўтган халқаро симпозиуми (1968) да экспедиция топилмалари (ҳайкаллар, кулолчилик буюмлари, шаҳар мудофаа иншоотларини ўрганиш натижалари ва ҳ.к.) асосида Кушон подшолигининг дастлабки пойтахти Далварзинтепа ўрнида бўлган, деган фараз олдинга сурилган эди. Мил.ав. 2-а. охири—1-а.ларда ҳоз. Далварзинтепа ўрнида кичик манзилгоҳ пайдо бўлган. Кушон подшоларидан Канишка даврида Далварзинтепа шаҳар сифатида шаклланган. Мил. ав. 1-а. охири— мил. бошларида Шим.
Бақтрия ҳудудида Далварзинтепадан бошқа бунчалик йирик шаҳар манбаларда қайд этил-маган. Шаҳар ҳудудида уни бир қанча маҳаллаларга ажратган шоҳкўчалар, шу-нингдек, торкўчалар бўлган. Кенглиги 12 м.га яқин шоҳ кўчалардан бири бадавлат фуқароларнинг уйларидан иккитасига (дала белгиси: ДТ-5 ва ДТ-6) бориб такалади. 1972 й. экспедиция шу уйларнинг биридан вазни салкам 36 кг чамаси келадиган олтин безаклардан ва ёмбилардан иборат ноёб хазинани ва фил суягидан ишланган, дунёда энг қад. бўлган шах-мат доналарини топди (қ. Далварзинтепа хазинаси). Бадавлат фуқароларнинг маҳалласидан ташқари шаҳарда, аркка (қўрғонга) яқин ерда ҳунармандлар ва кулолларнинг уйлари жойлашган.
Шу ерда кўп хонали уй, кулолчилик буюм-ларини қуритиш май-дончаси ва11 хум-дон очилди. Қад. шаробпазлар яшаб, ишлаган уйлар ва мусалласхоналар шаҳарнинг қарши томонида жойлашган. Далварзинтепанинг шим.-ғарбий қисмидан Кушон маъбудаларидан бирига бағишланган ибодатхона топилган. Шаҳар девори ташқарисида эса будда ибодатхонаси ва аслзодалар дафн этилган дахма топилди. Асосий шоҳкўчалардан бири ўтган шаҳар марказида будда мажмуаси— улуғвор ҳайкаллари бўлган ибодатхона қад кўтарган (дала белгиси: ДТ-25).
Мил. 3-а. охири— 4-а. бошларида Кушон подшолиги эфталийлар томонидан забт этилгандан кейин Далварзинтепа вайрон килиниб ҳаёт фақат унинг бир қисмидагина (ҳоз. қалъа(ҳисор) шоҳ саройи ўрнида) сақланиб келган. Араблар истилосидан сўнг шаҳар батамом вайрон килиниб, ҳаёт Далварзинтепадан 10 км чамаси шарқца, Будрочтепа ўрнига кўчган. 1989 й. Далварзинтепани ўрганишда янги босқич бўлди— Ўзбекистан санъатшу-нослик экспедицияси б-н Япониянинг Токиодаги Сока ун-ти ва Кашихарада-ги Археология ин-тининг проф. Кюд-зо Като раҳбарлигидаги экспедицияси қамкорликда иш олиб боришмоқда.
Марказий Осиё буддавийлик тарихини ўрганиш, буддавийлик персонажлари ико-нографияси, шақарсозлик жараёнининг ўзига хос жиҳатлари ва қонуниятлари, давлатчиликнинг шаклланиши, Буюк ипак йўли излари, Кушонлар даврида-ги диний эътиқодларнинг ўзаро таъсири ва улар Бақтрия-Тохаристон санъатида акс эттирилиши япон ва ўзбек олимлари олдидаги энг долзарб илмий муаммолар қаторида туради.
Баҳодир Турғунов, Ўзбекистон миллий энциклопедияси