Зомин тоғлари

  • 0
  • 0
Таъриф

Ҳудуд икки қисмдан таркиб топган: Туркистон тоғларининг шимолий тизмаларида жойлашган, бир-бири билан чегарадош Зомин Давлат қўриқхонаси ва Зомин Халқ боғи. Зомин Давлат қўриқхонаси Зомин ва Бахмал туманлари ҳудудида, 26840 га майдонга эга бўлиб, 1960 йил ташкил қилинган. Зомин Халқ боғи 1978 йил ташкил қилинган, Жиззах вилоятининг Зомин туманида 24110 га майдонни ташкил қилади. Қўриқхона ўз ҳудудидаги барча табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва дахлсизлигини таъминлайди. Халқ Боғи ноёб тоғ экотизимларни сақлаш, тиклаш ва рекреацион тадқиқ қилиш мақсадида ташкил этилган. Қарағай ўрмонлари ҳудуддаги энг йирик ўрмонлардан ҳисобланади. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб ҳайвонот турлари (14 та) ва ўсимликлари (18 та) мавжуд. Ҳудуд 1913 йилдан буён турли даражада муҳофаза остига олингани сабаб, ноёб табиий ресурслар сақланиб қолган.

Расположение на карте


Изоҳлар