Катта Фарғона канали

  • 0
  • 0
Таъриф

Катта Фарғона канали (тўлиқ номи: Усмон Юсупов номидаги Катта Фарғона канали) — Фарғона водийсида қурилган енг йирик гидротехника иншоотларидан бири. Ўзбекистон (283 км), Тожикистон (62 км) ва Қирғизистон (13 км) ҳудудидан ўтади. Водийни шимоли-шарқдан жануби-ғарбга кесиб ўтган. Асосий оʻзани узунлиҳи 350 км. Вегетация даврида Норин (420 м3/с), Қорадарё (100 м3/с), Соʻх (12 м3/с) дарёларидан 532 м3/с сув олади. Канал трассаси 2 трактдан иборат. Юқори Норин тракти (44 км) Норин дарёси (Учқўрғон шаҳри яқини)дан бошланиб, Куйганёргача йетиб боради. Қуйи Қорадарё тракти (301 км) Қорадарёга қурилган Куйганёр тўғонидан бошланиб Сирдарё билан деярли параллел ҳолда жанубдада Тожикистон Республикаси Хоʻжанд шаҳри яқинигача (Қайроққум сув омборидан қуйироқда) давом етган. 1939-йил августида халқ ҳашари билан жуда қисқа муддатда (45 кунда) қуриб, битказилди. 1940-йилда Тожикистон ҳудудида яна узайтирилди (сув оʻтказиш имконияти 150 м3/с).

Канал қурилишида 160 минг киши қатнашди. 270 км ли трассада 17,8 млн м3 тупроқ қазиб чиқарилди (шундан фақатгина 1,7 млн м3 тупроқ механизмлар ёрдамида қазилган). Ишлар оғир бўлган участкаларда 14 екскаватор, 245 трактор, 420 автомашинадан фойдаланилди, 42,2 минг м3 бетон ишлари бажарилди. 45 йирик ва 275 майда гидротехника иншооти қурилди. Канал 1953 — 62, 1964 ва 1967-йилларда реконструксия қилинди. Узунлиги 345 км га, сув сарфи 180 м3/с, енг жадал сув сарфи 211 м3/с га йетказилади. Ўзбекистон ва Қирғизистон, Тожикистонда 500 минг га суғориладиган йерларнинг сув таʼминоти яхшиланди, янги йерларни ўзлаштириш имконияти пайдо бўлди. Каналда 1000 дан ортиқ гидротехника иншооти (шулардан 50 таси йирик), жумладан, 9 тўғон, максимал ялпи сув олиши 162 м3/с бўлган 258 сув чиқаргич, 7 ташлама, 8 акведук барпо етилган. Каналдан транспорт ўиши учун 101 кўʻприк қурилган.

Сел, ташлама ва суғориладиган майдонлардан чиқадиган дренаж сувларини оқизиб юбориш учун каналнинг чап томонидан коллекторлар оʻтказилган, ўнг томондаги дренаж сувлари еса канал остидан оʻтган 170 дукер қувур орқали коллекторга уланган. Канал суви Ўзбекистонда 3 вилоят (Андижон вилоятида 66,6 минг га, Наманган вилоятида 12 минг га, Фарғона вилоятида 125 минг га), Қирғизистоннинг Ош вилоятида (0,76 минг га) ва Тожикистоннинг Суғд вилоятида (10 минг га) йерларни сугоришда фойдаланилади. Каналга 1966-йилда канал қурилиши ташаббускорларидан бири бўлган давлат арбоби Усмон Юсупов номи берилган.

Расположение на карте


Изоҳлар