Чашма-Аюб мақбараси

  • 1
  • 0
Таъриф

Чашма-Аюб мозорининг барпо этилиши ҳам ХII асрларга оид, деб ҳисобланади. Афсоналарга қараганда, Инжилдаги пайгъамбарлардан бири – Аюб (Иов) Бухоронинг бу сувсиз қисмидан ўтаётганда ҳассаси билан ерга урган – натижада бу ерда топ-тоза, шифобахш сувли булоқ пайдо бўлган. ХIV асрда Амир Темур ўзининг юришларидан бирида олиб келган хоразмлик усталар булоқ ва қудуқ устидан бино барпо этганлар ҳамда қудуқдаги баланд тортиш қурилмаси устидаги конус шаклидаги гумбазга Хоразм учун хос бўлган шакл берганлар. Уларга қараганда машҳур Чор-Минор масжиди эса янги қурилган бино, деб аталиши мумкин – у ХIХ асрда қурилган. Бу масжидда тўртта унча баланд бўлмаган миноралар ҳамда гумбазлар зангори рангда бўлиб, масжидга ўзига хос қиёфа багъишлайди.

Шарқ меъморчилиги учун сунъий сув ҳавзалари бўлган ҳовузлардан нафақат амалий мақсадларда, балки шаҳарни янада ҳар томонлама безатиш учун ҳам фойдаланиш одатдаги ҳолдир.

Расположение на карте


Изоҳлар