Афросиёб (кўҳна шаҳар)

  • 0
  • 0
Таъриф

Афросиёб — Самарқанднинг қадимги харобаси. Бу ном тарихий манбаларда қадимги Самарқандга нисбатан фақат 17-асрдан бошлаб учрайди. Қадимги Самарқанд суғд манбаларида Смараканве деб аталган. Мил. ав. 4-асрда Самарқанд Александр Мақсуний қўшинлари томонидан истило этилгач, юнон муаллифлари кундаликларида Мароқанда сифатида эслатилади.

Мовароуннаҳрда сомонийлар ҳокимият тепасига келгач, қадимги Смараканве 9-асрдан бошлаб Самарқанд деб атала бошланди. 11 — 15-асрларда туркий тилда битилган адабиётларда Самарқанд Семизкент сифатида учрайди. 15 — асрдан форсий ва туркий тиллардаги манбаларда бир хилда Самарқанд номи ишлатиладиган бўлди.

Афросиёб ҳозирги Самарқанднинг шим. чегарасига туташган кенг бўш тепаликлар бўлиб, унинг майдони 219 га. Тепаликнинг шим. Сиёб ариғи билан чегараланган.

Жан. томондан „эски шаҳар“ деб аталган Самарқандга қўшилиб кетган. Шаҳарнинг дастлабки тарихи ҳақида ёзма манбаларда маълумотлар жуда кам учрайди. Кўҳна шаҳарда ўтказилган археологик қазишлар эса бундай маълумотларни кўпроқ бермоқда.

Археологик қазишмалар бир неча метр қалинликдаги маданий қатламлар қандай бўлганлигини кўришга, бойлар ва камбағалларнинг уйларини, ҳунармандларнинг устахоналарини, савдогарларнинг дўконларини, кўча ва майдонларни, шоҳона саройлар ва ибодатхона, масжид ва мадрасаларни, мудофаа иншоотларини, шаҳарнинг сув билан таъминлаш тизими ва ҳ.к.ни аниқлашга ёрдам беради.

Расположение на карте


Изоҳлар