Ахсикент ёдгорлиги

  • 0
  • 0
Таъриф

Ахсикент ёдгорлиги - қадимий шаҳар харобаси. Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Шаҳанд қишлоғи ҳудудида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган.

Тарихий маълумотларга қараганда, Ахсикат шаҳри милоддан аввалги. 3 — 2-асрларда вужудга келган, 9 — 10- асрларда Фарғона водийсининг пойтахти бўлган. 1219 й. мўғуллар томонидан бутунлай вайрон қилинган. Асрнинг эски ўрнидан 5-7 км. ғарбда бунёд этилган янги шаҳар Ахси 14-17 асрларга оиддир.

Ахсикатни археологик жиҳатдан ўрганиш ишлари 19-ахсикат охирлари -20 аср бошларидан бошланган. 1885 йил Н. И. Веселовскип, 1914 й. И. А. Кастанье қазиш ва қидирув ишлари олиб борган. Ахсикат харобаларидан ғарброкда ўрта асрларга оид яна бир шаҳар харобалари борлиги аниқланган. Академик Я. F. Ғуломов ва археолог И. Аҳроров мазкур тадқиқотлар асосида бу ерда турли даврларга оид иккита шаҳар бўлганлигини, улардан бири қадимги Ахсикат ва иккинчиси Бобур туғилган Ахси эканлигини биринчи бўлиб исботладилар.

Расположение на карте


Изоҳлар