Муқаддас «Чашма» булоғи

  • 0
  • 0
Таъриф

Муқаддас «Чашма» булоғи минглаб мусулмонлар ва чет эл сайёҳлари зиёрат қиладиган муқаддас жойдир. «Чашма» сўзи тожикчадан таржима қилинганда «муқаддас булоқ» деган маънони англатади.

Ушбу тарихий комплекс «Чилустун» жоме масжиди, булоқ(Чашма), Панжоб (Бешпанжа) қудуғи, «Панжвақта» масжиди (Катта Гумбаз), Шайх Абул Ҳусан Нурий мақбараси ва Нур қалъасини ўз ичига қамраб олган.

Муқаддас «Чашма» булоғи минглаб мусулмонлар ва чет эл сайёҳлари зиёрат қиладиган муқаддас жойдир. «Чашма» сўзи тожикчадан таржима қилинганда «муқаддас булоқ» деган маънони англатади.

Ушбу тарихий комплекс «Чилустун» жоме масжиди, булоқ(Чашма), Панжоб (Бешпанжа) қудуғи, «Панжвақта» масжиди (Катта Гумбаз), Шайх Абул Ҳусан Нурий мақбараси ва Нур қалъасини ўз ичига қамраб олган.

Нуратоликларнинг айтишларича, 40минг йил аввал худди шу жойга осмондан метеорит тушган экан ва у юз кун давомида ўзидан нур таратиб турган экан. Метеоритнинг тушиши натижасида кратер ҳосил бўлган ва шифобахш хусусиятга эга муқаддас булоқ пайдо бўлган. Нурато шаҳрининг номланиши айнан ана шу ҳодиса билан боғлиқ деган фикрлар мавжуд. Шу ернинг туб аҳолиси ушбу ҳодисага илоҳий куч дея қараб, «Оллоҳ бизга нур ато этди!» деб ўйлашган. Бу ернинг пайдо бўлишб тарихи қадим замонларга бори тақалади. Муқаддас булоқ ёнида «Нур» қалъаси қолдиқлари сақланиб қолган.

ИХ асрда «Чашма» ҳудудида «Чилустун» масжиди қурилган ва у Амир Темур ҳукмронлик қилган даврда яъни ХВИ асрдақайта қурилган. Масжид муқаддас булоқ ёнида қурилган. Унда цилиндрсимон деразалардан иборат гумбаз шаклидаги қуёш соати мавжуд. У масжиднинг қоқ ўртасида жойлашган. Бундан ташқари масжид қурилишида ёғоч ўймакорлиги санъатидан ва бошқа Ўрта Осиё миллий безак намуналаридан моҳирлик билан фойдаланилган.

«Чилустун» масжиди ёнида «Панжвақта» масжиди жойлашган. Бу масжид 1570-1582- йилларда қурилган. Маълумки, масжид қурилиши Буҳоро амири Абдуллахон ИИ буйруғи билан бошланган. Бугунги кунда масжид биноси икки ёқлама айвонли катта гумбаздан ташкил топган. Барча устунлар тут ва қайрағоч дарахтидан қилинган, асоси эса мармар тошдан иборат. Гумбазнинг ички қисми қадама нақш санъатининг ажойиб ва бетакрор намуналари билан безатилган. Аммо улардан фақат геометрик шаклдагилари сақланиб қолган.

Шайх Абул Ҳусан ислом дини тарғиботчиси бўлган. У соддалиги, камтарлиги ва Қуръони Каримни чуқур ўрганганлиги билан халқнинг ҳурматига сазовор бўлган. Айнан шунинг учун вафотидан кейин муқаддас Чашма ёнида дафн этилган.
Энди эса асосий диққатга сазовор жойга фикримизни қаратамиз. Бу жой албатта муқаддас Чашма булоғидир.

«Чашма» оддийгина булоқ эмас, унинг доимий температураси 19.5°C ни ташкил қилади. Бундан ташқари булоқнинг суви фойдали минераллар ва тузлар билан тўйинганлиги одамни ҳайратга солади. Микробиологларнинг айтишича, бу муқаддас сув ўзида 15 хил фойдали микроэлементларни мужассамлаштирган. Ушбу микроэлементлар инсонни тинчлантириш ва унинг танасига ижобий таъсир қилиш хухусиятига эга экан.

Расположение на карте


Изоҳлар