Руҳобод мақбараси

  • 1
  • 0
Таъриф

Руҳобод мажозий ном бўлиб, аслида Шайх Бурҳониддин Соғаржийга атаб қурилган мақбарадир. Соғарж эса қадимги Самарқанд яқинидаги шаҳарлардан бирининг номи ҳисобланади. Бу Шайх Бурхониддиннинг ушбу шаҳарда таваллуд топганлигини билдиради.

Мақбаранинг асоси чорсухона устидаги саккиз қиррали пойгумбаз ҳамда оддий гумбаздан иборат. Бино ташқарисининг жануб томонида авлиё қабрига туташ девор сиркори сопол билан пештоқ шаклида ҳимояланган. Ичкарида эса нақшин безак қолдиқлари сақланган.

Кириш эшиги XIX асрда Бухоро амири номидан ўрнатилган бўлиб, унинг ўймакор безаклари орасида балиқлар шакли туширилган. Эшик узунлиги 3.26 см ни ташкил қилади. Мақбаранинг баландлиги 22 м, эни 14 м, деворнинг қалинлиги 1.40 см, ичкари қисми эса 10 м ни ташкил қилади.

Ривоят қилишларича, у кишида пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в нинг хирқа тўни (чопони) ва етти тола муборак сочлари бўлган экан.Ушбу мўйи муборак кумуш қутичага солиниб мақбара гумбазининг қибла томонига жойлаштирилган, тўн эса бир вақтлар мақбарада сақланган экан.

Мустақилликдан сўнг Юртбошимиз ташаббуси билан Шайх Бурҳониддин Соғаржий мақбараси атрофлари очилиб, обод маконга айлантирилди. Бу зоти муборакнинг мақбараларини зиёрат қилиш учун барча қулайлик ва имкониятлар яратилди.

Расположение на карте


Изоҳлар