Сарез кўли

  • 0
  • 0
Таъриф

Сарез кўли — Тожикистон Республикаси Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ҳудудидаги кўл. Помирда, Шим. Аличур ва Музқўл тизмалари орасида, 3239 м баландликда жойлашган. Майд. 79,6 км², сув сиғими ҳажми 16,07 км³, уз. 55,8 км, энг кенг жойи 3,3 км. Ўртача чуқ. 190 м гача, энг чуқур жойи 500 м. 1911 й.даги зилзила оқибатида Мурғоб дарёсининг чуқур водийсини Усой қишлоғи яқинида тоғ жинслари тўсиб қўйиши натижасида пайдо бўлган. Ўрта Осиёдаги энг катта уюмли сув ҳавзаси. Сув тўплаш майд. 18 минг км². Мурғобдан ташқари кўлга 16 доимий ва 20 дан зиёд вақтинча сув оқимлари қуйилади. Асосан, муз сувларидан тўйинади. Кўл га қуйиладиган ўртача кўп йиллик сув миқдори 1,48 км³. Уюм орқали сувнинг сизиб ўтиши содир бўлмоқда. Булоклар кўринишида сувнинг кўлдан кўп йиллик ўртача оқиб чиқиш микдори 1,46 км³ни ташкил қилади. Суви чучук. Кўл сатҳи ўзгариб туради. Кейинги 60 йил мобайнида сув сатҳининг ўртача ўсиши йилига 20 см ни ташкил қилди. Йил орасидаги сув сатҳи ўзгаришининг энг катта амплитудаси 12 м, энг ками 2 м ни ташкил қилади. Кўл суви дек. охири — январнинг 1-ярмида музлайди, март охири — май бошларида муздан бўшайди.

Расположение на карте


Изоҳлар