Колизей Италия пойтахти Римнинг марказида жойлашган эллиптик амфитеатрдир. Колизей Рим Империяси пайтида (милодий 72-80-йилларда), император Веспасиан, кейин эса Тит Флавий томонидан қурдирилган. Рим меъморчилиги ва муҳандислиги намунаси ҳисобланади. Зилзила ва қароқчилик туфайли көп қисми бузилиб кетган.
Колизей, Колоссей Қад. Римдаги меъморий ёдгорлик (мил. 75’ - 80 й.лар). Император Тит қурдирган. Кейинчалик Флавий амфитеатрноми билан машҳур бөлган. Колизей бал. 57 м, тарҳи эллипс шаклида (524 м). 4 қатламли өриндиққа 50 минг томошабин жойлашган. Саҳна тагида ҳайвонлар қафаси, омборхона бөлган. Император өриндиғи саҳна билан тенг (бал. 3,5 м) бөлган. 1-қатламда императорнинг яқинлари, 2-қатламда юқори табақали кишилар, 3 ва 4 қат-ламда оддий халқ өтирган. Өриндиклар тошдан ишланган, галереяларининг конструксиялари бетон ва ғишт билан мустаҳкамланган. Колизейнинг улуғвор олд томони 4 қаватли, ҳар бири 80 та равоқлар қатори билан жозибадор ишланган, пастки қисмидан томошабинлар кириш ва чиқишда фойдаланганлар. Колизей марказидаги саҳнада байрам маросимлари, қурбонлик, гладиаторлар жанги, театр томошалари өтказилган.
Юнонистонда тахм. мил. ав. 300 й.да барпо этилган Афинадаги Дионис Колизейига 20.000, Эпидавр Колизейига 14000, Делфа Колизейига 5000 томошабин жойлашган. Колизейда 8-9 соатда 3 трагедия ва 1 сатира асари қөйилган.