Буюк хитой девори Садди Чиний — Шим. Хитойдаги қалъа девори. Қадим Хитой меъморлигининг улкан ёдгорлиги. Қалъа девори сифатида дастлабки кисми мил. ав. 4—3-а.ларда (тош ва ғиштдан ишланиб, ичини тупроқ билан тўддириб, шиббалаб) қурилган. Мил. ав. 2— 1-а.ларда Ғарбга томон 500 км га узайтирилган. Кейинчалик уни қуриш ва мустаҳкамлаш ишлари (енг муҳими 14—15-а.лар) давом этган. 1953 й.да Сзюйюнгуан қалъаси (Пекин) яқинидаги қисми таъмирланган. Буюк хитой девори Сзюйюнгуан қалъаси (Гансу вилоятининг ғарби) ва Шанхайгуан (Ляодун кўрфази қирғоғи) қалъақўрғони оралиғида чўзилган; кўтарилиш жойлари ва тармоқлари билан уз. 5000 км га яқин (тўлиқ сақланмаган). Хитой археолог олимларининг 2001 й.даги и.т.ларига кўра, Хитойнинг жан.ғарбидаги сунъий тепалик ҳам Буюк хитой деворига дахлдорлиги — унинг давоми эканлиги аникданди. Бу билан Буюк хитой деворининг умумий уз. 530 км га кўпайди. Б.Х.д.нинг бал.— 6,6 м (шинакларининг деворлари билан 8—10 м гача), кенглиги — асосида 6,5 м дан юқорисида 5 м гача. Ҳар бир неча юз метрда соқчилар учун тўртбурчакли буржлар (бал. 10—12 м) қурилган, ҳар 10 км да кузатиш ва хабар бериш учун миноралари, тоғдаги муҳим ўтиш жойларида мустаҳкам қўрғонлари бўлган. Буюк хитой девори меъморий ёдгорлик сифатида сақланади.
Алишер Навоийнинг «Садди Искандарий» достонида Буюк хитой девори «Садди Чин» девори номи билан тилга олинган.