Тожмаҳал

  • 1
  • 0
Таъриф

Тожмаҳал Ҳиндистондаги бобурийлар сулоласи даврига оид меъморий ёдгорлик (1631 - 52). Агра ш. яқинидаги Жамна дарёси бөйида Шоҳ Жаҳон суюкли хотини Аржумандга (Мумтоз Маҳал бегим, Мумтоз Бибика Рауза номлари билан машҳур бөлган) атаб вафотидан (1631 й. 7 июл) сөнг қурдирган. Кейинчалик өзи ҳам шу ерга дафн қилинган.

Мақбара (лойиҳа меъмори Усто Аҳмад Лаҳори) турк ме’�мори Муҳаммад Исохон афанди бошчилигида бунёд этилган. Тожмаҳал мурабба тарҳли, 3 қаватли, 5 гумбазли. Мармар супа (104х104х7 м) устига қурилган. 4 бурчагидаги ингичка миноралар (бал. 45 м) мақбарага өзгача ҳусн бағишлаган. Деворлари оқ мармар билан қопланган, турли рангдаги қимматбаҳо тошлар (ҳақиқ, марварид, садаф, қаҳрабо, зумрад, ёқут, фил суяги ва б.)дан қадама нақшлар ишланган. Бош тарзи (эни 56,7 м) пештоқ равокли. Мақбаранинг олд томонига 2 қатор дарахтлар экилган, фавворали ҳовуз, гулзорлаштирилган узун йўлка бор. Зинапоялар билан мармар супага чиқиб, өйма нақшли эшикдан мақбарага кирилади. Өртадаги катта гумбазли хонада қора мармарли сағана (Шри Ланкадан келтирилган) қөйилган. Т.нинг беқиёс ҳусни боғнинг жан. дарвозаси орқали көзга яққол ташланади. Маҳобатли бино қурилишида на фақат Ҳиндистон, балки Өрта Осиё, Эрон, Византия меъморларининг өзига хос услублари өз ифодасини топган. Мақбара қурилишида ғишт терувчи қандаҳорлик Муҳаммад Ханиф, мултонлик Муҳаммад Сайид, минорада маҳаллий уста Исмоилхон Румий, самарқандлик Муҳаммад Шариф, лаҳорлик Козимхонлар ғамда көпгина наққош ва хаттотлар қаторида бухоролик ота Муҳаммад ва Шукур наққошлар қатнашган.

Расположение на карте


Изоҳлар