Ерқўрғон шаҳар харобалари

  • 1
  • 0
Таъриф

Қадимги Нахшаб, Нашеболо, Насаф номлари билан машҳур шаҳарнинг қадимги харобалари ҳозирги Ерқўрғонда жойлашган бўлиб, ҳозирги Шайхали бекати ҳудудида замонавий Қарши шаҳри маъмурий ҳудудининг шимолий чегараларидан бир ярим километр узоқликда жойлашган.

Ерқўрғоннинг ҳудуди ички ва ташқи деворлари чегарасида ески шаҳар харобаларидан иборат бўлган турли хил катталикдаги баландликлар билан ўралган. Энг катта баландлик ҳукмдор қасри еканлиги маълум бўлди. шунингдек, ситадел (қалъа ичидаги қўрғон), шаҳар ибодатхонаси, мақбара, зардуштийлик ибодатхонаси, ҳунармандлар маҳаллалари қазиб олинди. Ерқўрғон атрофида, бутунлай йўқолиб кетган, ўзаро зич жойлашган шаҳар олди иморатлар бо'лган ва илк минг йилликнинг биринчи ярмида кенг жиҳозланган шаҳар олди ҳудуди ғарбга томон Қашқадарё дарёси соҳилларигача чўзилган. Ерқўрғондаги шаҳар ВИ асрда ефталитлар давлатини ишғол қилиш давомида Турк хоқонлиги ва ерон сосонийларининг бирлашган кучлари томонидан ёқиб юборилган ва вайрон қилинган.

Ерқўрғон шаҳри қазилмаларидан олинган кўплаб буюмлар тўплами Қарши воҳаси ҳамда пойтахт шаҳри тарихи ва маданияти бир неча босқичда ривожланганлигини исботлашга йетарли асос бўла олади.

Расположение на карте


Изоҳлар