Султон Саодат мажмуи - Термиздаги меъморий ёдгорлик (XX-XVIIасрлар). Термизнинг шарқида жойлашган бу зиёратгоҳ 7 аср давомида шаклланган. 20 га яқин мақбарани ўз ичига олган. Унда Саййидлар сулоласининг мақбаралари жойлашган. Дастлаб шу атрофдаги ерлар эгаси, пайғамбаримиз авлодларидан бўлмиш Ҳасан ал Амир (9-аср 2-ярмида вафот этган) мақбараси бунёд этилган. Халқ орасида Cултон Cаодат мажмуиноми билан машҳур бўлган мақбаралар X аcрда, қолганлари, асосан, XX-XVII-асрларда ёнмаён қурилиб, узун ҳовлининг 2 томонини эгаллаган.
Макбаралар пештоқ ва гумбазли чорси хоналар (9x9,05 м ва 10,15x10,25 м) дан иборат. Ҳовлининг тўридаги пештоқ ва икки қанотидаги гумбазли мақбаралар бир хил тархда, жан.даги мақбара зиналар ғисобига кичикроқ кўринади. Шимолий ғарбидаги мақбаранинг қурилма ва безаклари оддий ғишт (27x27x5 см) дан жуфт-жуфт қилиб терилиб, мавжли безак ҳосил қилинган. Ички хона деворларига ғиштдан ҳошияли бўртма равоқлар ишланган.
Жануби ғарбдаги мақбара шимолий-ғарбдагидан бир оз кичик, кўриниши оддий, ганч сувокли. Мазкур 2 мақбара орасидаги пештокли супа тўрига меҳроб жойлашган. Сиркор кошинлар бинога алоҳида ҳусн бағишлаган. 15-17-асрларда қурилган мақбараларда ўша даврга хос юлдузсимон гириҳ нақшлар, ганчкори безаклар кенг қўлланилган. Мажмуа мустақилликдан кейин таъмирланиб, зиёратгоҳга айлантирилган.