Боробудур

  • 1
  • 0
Ta‘rif

Боробудур - Ява ороли (Индонезия) даги Будда ибодатхонаси, меъморий ёдгорлик. 8-аср охири 9-аср бошларида тош булаклари (андезит)дан табиий тепаликда 9 қатламли, поғонали көринишда пирамидалар (бал. 31,5 м, асос уз. 123 м) дан ҳашаматли ступа қурилган. Унда 504 Будда ҳайкаллари ва 1460 бөртма тасвирларда Будда ҳаёти акс эттирилган. Қатламлар шаклига кўра, 2 қисмга бўлинади. Қуйи қисми қатлами 5 мурабба тархи, юқори қисми қатлами 3 айлана тарҳли. Қатламлар пешайвонли қилиб қурилган. Боробудурга шарқий зинопоядан чиқилади. Ҳар қатламдаги пешайвоннинг киравериши чуқур равоқли бөлиб, өймабөртма нақш ва тасвирлар ("кала-макара") ишланган. Юқорига зинапоялар орқали кўтарилади. Зинапояларнинг икки томонидан то марказий ступагача тошдан шерларнинг шакллари ишланган. Пешайвонларнинг деворлари ва тўсиқларидаги тошларга бөртма тасвирлар ишланган (унда Будданинг бошдан кечирганлари ҳикоя қилинган). Юқоридаги 3 айлана ступалари қўнғироқча шаклида бўлиб, уларнинг ҳар бири ичига Будданинг ҳайкаллари қўйилган. Тепасидаги бош ступада эса жуда катта Будда ҳайкали бор. Боробудур ўрта асрлар Индонезия саңъатининг нодир намунаси ҳисобланади.

Расположение на карте


Izohlar